Ўзбекистонда ташувчилар фаолиятини идора қилишга доир қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди
Тошкент. 2 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон Молия вазирлиги “Ташувчиларнинг фуқаролик масъулиятини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ҳозирги пайтда ўзбек миллий қонунчилигида йўловчиларнинг соғлиги ва мол-мулкига зарар етказганлик учун фуқаролик масъулиятини идора қилувчи меъёрий-ҳуқуқий хужжатлар мавжуд эмас. Янги қонун лойиҳасининг асосий ғояси – ташувчининг фуқаролик масъулиятини суғурталаш йўли билан зарарни қоплаш кафолатини бериш ҳисобланади. Шунингдек, қонун лойиҳасида мажбурий суғурта объект ва субъектларига, шунингдек, ташувчи ва суғурталовчиларга қўйиладилган талаблар аниқ белгиланган”, - деб таъкидлашди “Адолат” партияси матбуот хизматида.
Яқин орада мазкур қонун лойиҳасини парламент қуйи палатаси пленар йиғилишида биринчи ўқишда кўриб чиқиш режалаштирилмоқда.


