Ўзбекистонда тасвирий ва амалий санъат фестивали бўлиб ўтади

Дата: 22:57, 15-04-2015.

Тошкент. 15 апрел. ЎзТАГ – 21 апрелда Ўзбекистонда республиканинг барча ҳудудларида ўтказиладиган тасвирий ва амалий санъат фестивали бошланади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

25 апрелга қадар давом этадиган фестивал Ўзбекистон Бадиий академияси ва унинг ҳамкорлари томонидан ташкил этилмоқда. Жорий йилда санъат байрами “Кексаларни эъзозлаш йили”га бағишланган.

Академиядан хабар қилишларича, пойтахтда тадбир Марказий кўргазмалар залида, Тошкент суратлар уйида, Камолиддин Бехзод номидаги музей-паркда, Давлат санъат музейида, Икуо Хирояма халқаро маданият карвон-саройида, Ёш томошабинлар театрларида ўтказилади.

5 кун давомида томошабинлар Ўзбекистон халқ амалий санъати ва тасвирий санъати билан яқиндан танишиш имконига эга бўлади.

Бундан ташқари, фестивал доирасида япон фоторасоми Шота Нагасе ва латвиялик рассом Валдис Бушсларнинг шахсий кўргазмалари ҳам бўлиб ўтади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: