Ўзбекистонда тавсия этилган сайтлар рўйхатида 6 мингдан ортиқ сайтлар мавжуд
Тошкент. 3 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг Тавсия этилган сайтлар реестрини тўлдириш суръатлари ўсмоқда: агар 4 мингдан 5 минггача кўпайишга уч ой кетган бўлса, олтинчи минг 20 кун ичида тўлди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Uzinfocom маркази маълумотларига кўра, айни пайтда Тавсия қилинган сайтлар реестри нафақат доимий янгиланибгина қолмай, балки илгари берилган маълумотларнинг долзарблиги ҳам текширилади.
Барча сайтлар фақат каталогдаги йўналишлар бўйича бўлиниб қолмай, балки тавсифларга эга. Сайтлар реестрга ZiyoNET таълим тармоғи Ресурс марказининг ходимлари томонидан киритилади, бироқ бу имконият ҳар бир ташриф буюрувчи учун мавжуд.
Марказ “Рўйхатга киритиш учун муносиб сайтни билсангиз, “Сайтни тавсия этиш” тугмасини босиш орқали бизга хабар беринг, у модератор томонидан тасдиқланганидан кейин Реестрда кўринади”, деб таъкидлайди.
Эслатиб ўтамизки, Uzonline Реестрга кирган сайтларга кириш учун имтиёзли тарифларни тақдим этади, Uzmobile абонентларига эса ZiyoNET лойиҳаларига (шу жумладан, реестрга киритилган сайтларга) ташриф буюришда имтиёзли тарифлардан фойдаланиш имкони берилади.