Ўзбекистонда тазйиқ ва зўравонлик қурбонлари судда давлат божларини тўлашдан озод этилди
Тошкент. 4 сентябрь. ЎзТАГ - Ўзбекистонда тайзиқ ва зўравонлик қурбонлари судда давлат божи тўлашдан озод этилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Адлия вазирлигининг маълумотларига кўра, президент 2019 йил 2 сентябрдаги "Аёлларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги 561-сонли қонунга имзо чекди.
"Қонунга мувофиқ, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчи содир этилган қурбони зўравонлик ёки таҳдид ҳақида тегишли органларга ёхуд судга мурожаат этиш, бепул ҳуқуқий маслаҳат, иқтисодий, ижтимоий, психологик, тиббий ва бошқа ёрдам олиш ҳуқуқига эга. Унга етказилган моддий ва маънавий зарарни қоплаш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилишда тазйиқ ва зўравонлик қурбони давлат божини тўлашдан озод қилинади", – дейилади хабарда.
Қайд этилганидек, қонунда аёлларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қиладиган ваколатли органлар кўрсатилган. Ушбу органлар тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчини унга тушунарли тилда, ҳимоя механизмлари, кўрсатилаётган ёрдам турлари ва хизматлари тўғрисидаа маълумот беришлари керак.
Хусусан, ички ишлар органлари тазйиқ ва зўравонлик тўғрисида оғзаки ёки ёзма хабар олганда бундай ҳаракатларнинг олдини олиш ва уларни алоҳида огоҳлантириш учун зудлик билан чоралар кўришлари шарт.
Шунингдек, президент "Аёллар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқлилик кафолати тўғрисида"ги қонунга имзо чекди.
Ушбу қонунлар расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистон Республикаси президентининг қарорига мувофиқ Республика хотин-қизлар қўмиталари ҳузурида зўравонликдан жабрланган аёллар учун 130 дан ортиқ реабилитация марказлари (шелтерлар) ташкил этилган. Бундан ташқари, қўмита "1146" рақами бўйича жабрланганларга ёрдам беришга қаратилган ягона ишонч телефонини ишга туширди. Август ойи охирида Тошкентда биринчи республика хотин-қизлар ёрдам маркази очилди.
Сурат манбаи: asiaplustj.info