Ўзбекистонда технопаркларнинг кўрсаткичлари аниқланди ва улар учун давлат мулкини ижарага олиш муддатлари узайтирилди

Дата: 17:18, 26-05-2014.

Тошкент. 26 май. ЎзТАГ - Ўзбекистонда технопаркларнинг кўрсаткичлари аниқланди ва улар учун давлат мулкини ижарага олиш муддатлари узайтирилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ушбу қарор матни Norma.uz сайтида эълон қилинган.
Тузатишларга биноан технопарк атамаси киритилиб, бунда маҳаллий давлат ҳокимияти органининг тегишли қарори билан ташкил этилган ҳамда давлат мулки ва ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил этиш учун зарур инфраструктурага эга бўлган камида 10 минг кв. метр ҳудудда жойлашган мулк мажмуи тушунилади.
Ҳозирда давлат мулкини ижарага олишнинг максимал муддати 5 йилга тенг. Низомга киритилган тузатишларга мувофиқ, технопарк ҳудудида дойлашган давлат мулкини ижарага олишнинг муддати қонунчиликда кўзда тутилган ҳолатлардан ташқари 10 йил қилиб белгиланди.
Бундан ташқари, мулк тадбиркорлик субъектларига энг кам ставкада тегишли кооэффициентларсиз берилади, дейилади хужжатда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: