Ўзбекистонда телефон алоқаларига уланиш муддатини қисқартириш бўйича қарор қабул қилинди

Дата: 11:31, 12-06-2019.

Тошкент. 12 июнь. ЎзТАГ – Ўзбекистонда телефон алоқаларига уланиш муддатини қисқартириш бўйича қарор қабул қилинди, дея хабар беради Ўзбекистон телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Адлия вазирлигида умумий фойдаланишдаги телекоммуникация тармоғида телефон алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар рўйхатга олинди (рўйхат рақами 1323-7, 11.06.2019 й.).

Амалдаги тартибга мувофиқ, телефон алоқаси хизматларини кўрсатиш учун фойдаланувчилар телекоммуникация операторига шартнома тузиш учун ариза топширадилар.

"Киритилган ўзгаришларга кўра, телекоммуникация оператори ушбу аризаларни рўйхатга олган кундан бошлаб 10 кун ичида қабул қилинган қарор ҳақида хабар беради (илгари – 30 кун)", – дейилади Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилганидек, агар абонент телефон алоқасидан фойдаланиш тўхтатилганидан кейин 60 кун ичида телефон алоқаси хизматлари бўйича ўз қарзини тўламаса, телекоммуникация оператори бир томонлама тартибда шартномани (аввал – бир ой) бекор қилади.

Сурат манбаи: brigham.net

Янгилик билан ўртоқлашиш: