Ўзбекистонда телеком-инфратузилмасисиз биноларни қуриш тақиқланди

Дата: 15:36, 23-05-2019.

Тошкент. 23 май. ЎзТАГ – Ўзбекистонда телеком-инфратузилмасисиз биноларни қуриш тақиқланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Белгилаб қўйилсинки, лойиҳа-смета ҳужжатлари 2019 йил 1 июлгача муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси объектларини, шу жумладан, кабел канализациясини, паст оқимли кабел конларини, телекоммуникация ускуналарини жойлаштириш учун майдон ва инфратузилмани сарҳисоб қилмасдан тасдиқланган бино ва иншоотлар бундан мустасно, жамоат, саноат, уй-жой, маъмурий бинолар ва иншоотларни қуриш ва фойдаланишга топширишга йўл қўйилмайди”, - дейилади президентнинг "Ўзбекистон Республикаси аҳоли пунктларида телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантиришни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида

Қайд этилганидек, учинчи шахслар томонидан телекоммуникация объектларининг ишлашига узатиш, демонтаж қилиш, шунингдек, ҳар қандай аралашув юзага келган масалаларни ҳал этишнинг бошқа имкониятлари бўлмаган тақдирда ва фақат мазкур объектларнинг эгаси билан келишилган ҳолда амалга оширилади. Бунда телекоммуникация операторлари ва провайдерларининг телекоммуникация объектларини кўчириш ёки демонтаж қилиш ишларини олиб бориш, уларни ишга тушириш-созлаш харажатлари мазкур ўзгаришларнинг ташаббускори томонидан тўлиқ ҳажмда қопланади.

Шунингдек, бинода истиқомат қилувчи шахсдан телекоммуникациялар хизматларини кўрсатиш учун ариза мавжуд бўлган тақдирда, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари телекоммуникация операторлари ва провайдерларига заиф оқимли кабел конларидан, майдонлардан ва инфратузилмалардан фойдаланган ҳолда бинолар ичида телекоммуникация тармоқларини ўтказишни рад этишга ёки уларга тўсқинлик қилишга ҳақли эмас, мобил алоқа база станцияларини ўрнатиш бундан мустасно.

Бундан ташқари, сайёҳлик объектларида, жумладан, 2019 йилда Самарқанд, Бухоро ва Хива обектларида ДХҲ шароитида интернетга симсиз кириш учун очиқ жойлар ташкил этишни таъминлаш вазифаси юклатилди.


Сурат манбаи: nfk.no

Янгилик билан ўртоқлашиш: