Ўзбекистонда темир йўл чипталарида 30% гача чегирмалар жорий этилади

Дата: 17:31, 30-10-2019.

Тошкент. 30 октябрь. ЎзТАГ – Ўзбекистонда темир йўл чипталарига 30% гача чегирмалар жорий этилмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"2019 йил 1 ноябрдан бошлаб "O’ztemiryo’lyo’lovchi" АЖ ички поездлар алоқалари (барча тоифадаги вагонлар учун) 20 дан 30% гача (чипталарни сотиб олиш муддатига қараб) тариф нархига чегирмалар ўрнатади", - дейилади "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ матбуот хизмати хабарида.

Жумладан, 060/059, 062/061-сонли поездларда "Тошкент – Андижон – Тошкент" йўли билан қуйидаги миқдорларда чегирмалар тақдим этилади: чипта поезд кетгунга қадар 2 суткадан 5 сутка аввал сотиб олинган билетларга 20% гача, чипта 6 суткадан 45 сутка аввал харид қилинган тақдирда 30% чегирмалар жорий этилади

"Тошкент – Шаҳрисабз – Тошкент" йўли билан 007/008-сонли поездга барча тоифадаги вагонлар учун қуйидаги миқдорда чегирмалар тақдим этилади: поезд кетишидан 2 суткадан 5 суткагача бўлган транспортда юриш ҳужжатларини сотиш шарти билан – 20%, поезд кетишидан 6 суткадан 45 суткагача бўлган транспортда юриш ҳужжатларини сотиш шарти билан – 30%.

Сурат манбаи: railway.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: