Ўзбекистонда терроризм учун жазо қаттиқлашди

Дата: 12:44, 27-04-2016.

Тошкент. 27 апрел. ЎзТАГ– Ўзбекистон президенти Ислом Каримов “Ўзбекистон республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолади. Унда Жиноят кодексига террористик ташкилотларга ёллаш ва уларни молиялаштириш учун жавобгарликни қаттиқлаштиришга доир қўшимчалар кўзда тутилган, деб хабар беради КазТАГ Trend нашрига асосланган ҳолда.

Қўшимчаларда “шахсларни террористик фаолиятни амалга оширишга ўқитиш  мақсадларида ёллаш (...) 8 йилдан 10 йилгича озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади”, дейилади.

“Террористлар қаторига ёллаш” тушунчаси Ўзбекистон ЖК илк бора қўлланмоқда.

Бундан ташқари, 155 моддага (терроризм) “терроризмни молиялаштириш” остбўлими киритилган. Унга мувофиқ, терактларни тайёрлаш ва амалга ошириш, террористик ташкилотларга ёрдамлашиш учун ҳар қандай маблағларни тақдим этиш 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Шу билан бирга, “агар терроризмни молифялаштиришда иштирок этган шахс ўз вақтида ҳокимият органларини огоҳлантириб, ёки бошқа йўл билан оғир оқибатлар ва террористлар мақсадларини амалга оширишнинг олдини олишга кўмаклашса, жиноий жавобгарликдан озод этилалиши” кўзда тутилган.

Куни кеча хужжат марказий матбуотда эълон қилинган ва шу санадан бошлаб кучга кирган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: