Ўзбекистонда тест имтиҳонларидан норозиликда апелляция билан мурожат қилиш муддатлари икки бараварга қисқарди

Дата: 12:11, 15-07-2014.

Тошкент. 15 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистонда тест имтиҳонларидан норозиликда апелляция билан мурожат қилиш муддатлари икки бараварга қисқарди. Бу, мамлакат Олий ўқув юртлари бакалавриатларига талабаларни қабул қилиш тартиблари тўғрисидаги Низомга ўзгартишлар киритилганлиги билан боғлиқ, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 27 июндаги Қарорига мувофиқ, ОЎЮга киришда тест имтиҳонлари баҳоларидан норозиликда апелляция бериш муддатлари баҳолар эълон қилган кундан бошлаб 15 кунни ташкил қилади. Бундан олдин эса ушбу муддат тест натижалари эълон этилган кундан бошлаб 30 кунга тенг эди.
Анъанага мувофиқ, тестлар натижалари мамлакатда 15 августда эълон қилинади, тестларнинг ўзи эса ҳар йили 1 августда ўтказилади.
Илгари хабар берганимиз каби 2014-ўқув йилида Ўзбекистон ОЎЮ 62,9 минг абитуриентни талабалар сафига қабул қилади. Жорий йилда талаба бўлиш учун жами 500 минг атрофида ёшлар беллашиши таъхмин қилинмоқда. 2013 йилда эса 480 минг абитуриент ОЎЮ хужжат топширган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: