Ўзбекистонда тез тиббий ёрдам фақат бепул асосда кўрсатилади
Тошкент. 26 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистонда шошилинч ва кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам, мулкий шакли ва бошқарувидан қатъий назар, барча тиббиёт муассасаларида аҳолига бепул кўрсатилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу президент Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 25 январдаги “Шошилинч тиббий ёрдам тизимини жадал такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан кўзда тутилган.
Ҳужжатга мувофиқ, эндиликда ҳаёт учун хавф туғдирувчи ҳолатларда тиббиёт муассасаларига шошилинч тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган шахсларга малакали тиббий ёрдам кўрсатишни рад этиш тақиқланади.
Шунингдек, фармонда Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам станцияси ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ҳудудий филиаллари тез тиббий ёрдам станциялари негизида бутун республика ҳудудида тез тиббий ёрдамни шошилинч чақиришга мўлжалланган туну кун ишлайдиган ягона телефон рақамининг узлуксиз фаолиятини таъминлайдиган Call-марказлар ташкил этилиши ҳам кўзда тутилган.
Сурат манбаи: http://irkobl.ru/news/259668/