Ўзбекистонда ўтган йили 27,8 минг корхона ва ташкилотлар ташкил этилди

Дата: 20:43, 05-03-2014.

Тошкент. 5 март. ЎзТАГ. – Ўзбекистонда ўтган йили 27,8 минг корхона ва ташкилотлар ташкил этилди, шундан 26,3 минги – кичик бизнес субъектларидир, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ташкил этилган юридик шахсларнинг асосий қисми Тошкент шаҳри (24,6%), Фарғона (10,8%), Тошкент (8,8%) ва Самарқанд (7%) вилоятларига тўғри келади. Тармоқ жиҳатидан янги корхона ва ташкилотларда савдо ва умумий овқатланиш ҳисобига 28,1%, саноатга – 26,4%, қурилишга – 10% тўғри келади, - дейилади Давлат статистика қўмитаси хабарида.
Айни пайтда ўтган йили 21,3 минг корхона ва ташкилотлари тугатилган. Бундан 5,6 минги – ўз ихтиёрига кўра.
Корхона ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри маълумотларига кўра 2014 йил 1 январь ҳолатига мамлакатда рўйхатга олинган юридик шахсларнинг сони 266,4 мингтани ташкил қилган. Энг кўп корхона ва ташкилотлар савдо ва умумий овқатланиш (28,3%), саноат (16,6%), қурилиш (8,6%), қишлоқ ва ўрмон хўжалиги (8,5%) соҳаларида фаолият юритади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: