Ўзбекистонда ўтган йилнинг энг яхши китоби танланди
Тошкент. 1 май. ЎзТАГ – Ўзбекистонда ўтган 2014 йилнинг энг яхши китоби танланди, дея хабар беради пайшанба куни Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу ҳақида “Йилнинг энг яхши китоби” республика танлови якунларига бағишланган тадбирда эълон қилинди.
“Биринчи ўринни Шавкат Бўтаевнинг “Ўқитувчи” нашриёти томонидан чоп этилган “Инглизча-ўзбекча, ўзбекча-инглизча луғат”и эгаллади. Ушбу луғат АҚШ элчихонасининг грант кўмаги асосида чоп этилган бўлиб, 80 минг сўз ва иборалардан иборат. Луғат мактаб ва олий ўқув юртларида инглиз тилини ўрганаётганлар, шунингдек, турли касб эгалари учун фойдали бўлади”, - деб таъкидлашди Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигида.
Китоб дастлаб 1 минг нусхада босилган. Ҳозирда уни яна 3 минг нусхада чоп қилиш ишлари бормоқда.