Ўзбекистонда ўтиб кетган вақт учун пенсия тўлаш муддатлари 3 йилдан 12 ойга қадар қисқармоқда

Дата: 17:34, 09-12-2014.

Тошкент. 9 декабр. ЎзТАГ – 2015 йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистонда ўтиб кетган вақт давомида пенсия тўлаш муддатлари 3 йилдан 12 ойга қадар қисқармоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Norma.uz сайтидаги маълумотга асосланган ҳолда.

“Фуқароларнинг пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг 59 моддасига киритилаётган ўзгартишга мувофиқ, эндиликда пенсияга чиқувчи шахс томонидан ўз вақтида талаб қилинмаган пенсия суммалари ўтган вақт учун пенсия олиш мақсадида мурожаат қилинган санадан олдинги 12 ойдан ошмаган муддат учун тўлаб берилади.

Бугунда ушбу муддат 3 йилга тенг.

Алоҳида қайд этиш зарурки, пенсионер пенсиясини Пенсия жамғармаси бўлимлари ходимлари айби билан вақтида олмаган ҳолатларда, у пенсияни муддатидан қатъи назар бутун ўтказиб юборилган муддат учун талаб қилишга ҳақли.

Янгилик билан ўртоқлашиш: