Ўзбекистонда тил билишни баҳолаш тизими такомиллаштирилади
Тошкент. 28 февраль. ЎзТАГ - Ўзбекистонда тил билиш уқувларини баҳолаш тизими такомиллаштирилади. Ушбу мақсадда Тошкентда Британия Кенгаши ваколатхонаси томонидан ташкил этилган тренинг бўлиб ўтмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Тренер, етакчи британ мутахассисларидан бири Ричард Вестнинг фикрига кўра, янги тизим амалга жорий этилаётган ўқув дастурларига мос келиши жуда муҳим.
“Ушбу масалада байналминал ёндашув муҳим, чунки ҳозирги ёшлар тил ўрганиш ва иш мақсадларида кўп дунё кезади. Шу сабабли, у ёки бу мамлакатнинг баҳолаш тизимига ишонч билдириш учун, имтиҳон жаҳон стандартларига мос келиши керак”, дея ҳисоблайди Ричард Вест.
Тренингда етакчи университетлардан келган 20 эксперт қатнашмоқда, айнан улар бўлажак инглиз тили ўқутувчиларини тайёрлашади. Улар иштирокида оғзаки тил уқувлари, ёзма тил, тушуниш ва ўқиш уқувларини баҳолашнинг замонавий усуллари муҳокама қилинмоқда.
Натижа ўлароқ, мавжуд ўқув дастурларини доимий баҳолаш учун материаллар ишлаб чиқилади.