Ўзбекистонда тиш-жағ аномалияларини ташҳислаш ва прогнозлаш учун дастур яратилди

Дата: 17:29, 23-11-2018.

Тошкент. 23 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон мутахассислари томонидан тиш-жағ аномалияларини ташҳислаш ва прогнозлаш учун Cephalopro дастури яратилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Мамлакат Интеллектуал мулк агентлигидан маълум қилишларича, дастурий маҳсулот инсон тиш-чағ соҳасининг ёндан ва олдиндан олинган рентген тасвирига асосан қатор таҳлиллар усулларидан фойдаланган ҳолда беморларга ташҳис қўйишни автоматлаштириш учун мўлжалланган.

Дастур икки ўлчовли тасвир асосида қатор усуллар ёрдамида таҳлилларни олиб бориш, тасвир қисмларини катталаштириб кўриш, беморларни рўйхатга олиш, ишлаш давомида жараённи вақтинчалик сақлаш ва ундан қайтадан фойдаланиш, беморга тегишли натижаларни сақлаш ва уларни чоп этиш, ишлаш давомида фойдаланувчиларга турли муҳим маълумотларни бериш орқали улар ишига ёрдам бериш каби функционал имкониятларга эга.

Сурат манбаи: http://www.spb.aif.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: