Ўзбекистонда тижорат банкларининг хизматларига тарифлар оммавий равишда пасайтирилмоқда

Дата: 16:10, 19-12-2017.

Тошкент. 19 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Банклар уюшмаси маълумотларига кўра, республикада тижорат банкларининг хизматларига тарифлари пасайтирилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Хусусан, 187 та хизмат туридан, 63 та хизмат тури бепул амалга оширилиши, 86 та хизмат ҳақи 15%дан 95%гача арзонлаштирилди.

Бундан ташқари, хорижий валютада ўрнатилган 7 та хизмат ҳақи миллий валютага ўтказилиши таъминланди.

Тарифларнинг пасайтирилиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги “Республика банк тизимини янада ривожлантириш ва барқарорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўгърисида”ги қарори билан тасдиқланган чора-тадбирлар Дастурининг ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда. 

Сурат манбаи: фото из открытых источников

Янгилик билан ўртоқлашиш: