Ўзбекистонда тижорат банкларининг низом капиталига талаблар кучайтирилди

Дата: 16:56, 15-09-2017.

Тошкент. 15 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда тижорат банкларининг низом капиталига талаблар кучайтирилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон президентининг “Банк тизми барқарорлигини янада ривожлантириш ва ошириш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, 2019 йил 1 январгача банклар ўз низом капитали миқдорини 100 млрд сўмгача етказишлари зарур.

Бундан ташқари, микрокредит ташкилотлари ўз низом капитали миқдорини 2 млрд сўмгача, ломбардлар 500 млн сўмгача етказишлари лозим.

Ушбу оралар Марказий банк томонидан ўтказилган стресс-тест якунлари бўйича ишлаб чиқилган. Унда хусусий банклар валюта либерализацияси шароитларида самарали ишлашга тайёр эмаслиги маълум бўлган.

Шу билана бирга, хусусий банкларга 2018 йилнинг 1 апрелига қадар банк хизматлари жозибадорлигини ошириш учун тариф сиёсатини оптималлаштириш ва узоқ муддатли ривожланиш стратегияларини тасдиқлаш топширилган. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: