Ўзбекистонда “Тижорат сири тўғрисида”ги қонун ишлаб чиқилмоқда
Тошкент. 14 май. ЎзТАГ – Ўзбекистонда “Тижорат сири тўғрисида”ги қонун ишлаб чиқилмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Мамлакатимизда тижорат сирини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари Фуқаролик кодексида, “Ахборот эркинлигининг принцип ва кафолатлари тўғрисида”ги қонунда ва 40 ошиқ бошқа қонучилик хужжатларида махфий маълумотлар меъёрлари, тижорат сири ва бошқа сирлар сифатида акс этган. Аммо ушбу масалага ёндашувда турли шаклларнинг мавжудлиги мазкур йўналишдаги муносабатларни бутун бир қонун доирасида тартибга солишни талаб қилмоқда”, - деб қайд этди парламент қуйи палатасидаги манба.
Қонун лойиҳасини тайёрлаш чоғида бир қатор ривожланган мамлакатлар, хусусан, Япония, Германия, Россиянинг ушбу соҳадаги қонунлари ўрганилди. Лойиҳа Ўзбекистон Конституцияси, Фуқаролик кодексига асосланади ва тижорат сирининг ҳуқуқий мақомини белгилайди.