Ўзбекистонда томчилаб суғориш тизимлари билан 18,5 минг гектар майдон жиҳозланган

Дата: 17:51, 18-12-2015.

Ташкент. 18 декабря. УзТАГ – Ҳозирда Ўзбекистонда республика бўйича 18,5 минг гектар майдонда томчилатиб суғориш тизими, 18,4 минг гектар ерда эгилувчан қувурлар ёрдамида суғориш тизими, 16,3 минг гектар майдонда эгатларга плёнка тўшаб суғориш усуллари жорий этилган, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу маълумотлар, Қонунчилик палатасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг депутатлик сўровига жавоби кўриб чиқилган йиғилишида очиқланди. Сўров қишлоқ хўжалигида сувни тежовчи технологиялардан фойдаланиш ҳолати ва ҳукуматнинг тегишли меъёрий хужжатларини бажаришга тааллуқли бўлган.

Қуйи палатадан вазирлик маълумотларига асосланиб хабар қилишларича, сув хўжалиги тизимига 180 минг километрлик суғориш тармоқлари, 160 мингта сув хўжалиги иншоотини, 800 йирик иншоот, йиллик электр энергияси сарфи 8 млрд. 200 млн кВт соат бўлган 1496 насос станцияси, 19 млрд кубометрдан зиёдроқ ҳажмга эга бўлган 55 сув омбори, 4124 суғориш тик қудуғи киради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: