Ўзбекистонда топинамбурдан шарбат олинди
Тошкент. 20 феврал. ЎзТАГ – Тошкент кимё-технология институти олимлари топинамбур тугунагидан табиий шарбат олиш усулини ихтиро қилдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу ҳақида Интеллектуал мулк агентлиги маълум қилди.
Мазкур усул консерва саноатида, чунончи тиббиётда ва озиқ-овқат саноатида қандли диабетни даволаш ва олдини олиш учун, шунингдек, парҳез маҳсулотларга қўшимчалар учун қўлланиши мумкин бўлган шарбат олишда фойдаланилади.
Бу ихтиронинг вазифаси энергия ва ресурсларни тежашга асосланган соддалаштирилган технологияни ишлаб чиқиш, топинамбурнинг даволовчи хусусиятларини сақлаган ҳолда сиропнинг биокимёвий хусусиятларини оширишдан иборат.