Ўзбекистонда “Тошкент-Андижон-Тошкент” поездларининг қатнови вақтинчалик тўхтатилди
Тошкент. 25 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистонда “Тошкент-Андижон-Тошкент” поездларининг қатнови вақтинчалик тўхтатилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ берган маълумотга кўра, қатнов 23 январ кунидан бошлаб техник-профилактик ишларини ўтказиш сабабларига кўра тўхтатилган.
“Ҳурматли йўловчилар. Ушбу жараёнда тарқатилаётган турли хил асоссиз хабарларга эътибор қаратмаслигингизни сўраймиз!”, - дейилади компания хабарида.