Ўзбекистонда Тошкент-Қарши электропоездининг маршрути узайтирилди
Тошкент. 23 март. ЎзТАГ – Ўзбекистонда Тошкент-Қарши электропоездининг маршрути узайтирилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Наврўз байрами арафасида йўловчилар, шунингдек, мамлакатимиз меҳмонларига қулайлик яратиш мақсадида эндиликда 3 ва 4 сонли “Тошкент-Қарши-Тошкент”
электропоезди 20 мартдан бошлаб “Тошкет-Термиз-Қарши” йўналишида қатнайди. Поездлар сешанбадан ташқари ҳафтанинг барча кунларида юради”, - дейилади “Ўзбекистон темир йўллари” компанияси матбуот хизмати хабарида.
Таъкидланишича, 4-рейсдаги поезд Тошкентдан 8:50 да чиқиб кетиб, Термизга 20:16 да кириб боради. 3-рейс эса ортга қараб Термиздан 6:50 да йўлга чиқиб, пойтахтга 18:44 да етиб келади.
Сурат манбаи: из открытых источников