Ўзбекистонда “Тошкент – Чимкент” веломарафони бошланди

Дата: 17:24, 24-03-2018.

Тошкент. 24 март. ЎзТАГ – Тошкентда Қозоғистонда Ўзбекистон йили муносабати билан ташкил этилган “Тошкент – Чимкент” веломарафони бошланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Мазкур мусобақа Чимкент ҳокимлиги кўмагида Қозоғистондаги Ўзбекистоннинг элчихонаси кўмагида ташкил этилган. Веломарафоннинг расмий бошланиш маросими таниқли қозоқ оқини Абай Қўнонбоев ёдгорлиги пойида бўлиб ўтди. Тадбирнинг танталали қисмини Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги Фавқуллодда ва Мухтор элчиси Ерик Утембаев очди.

Ташкилотчиларнинг маълумотларига кўра, йўналишнинг умумий узунлиги 125 кмга тенг. Марафонда Қозоғистон ва Ўзбекистондан бўлган 130 ортиқ спортчилар қатнашишмоқда. Маълумотларга кўра, энг катта ёшли иштирокчининг ёши 60га, энг кичигиники эса 11 тенг. Веломарафон иштирокчилари Чимкент шаҳрига 24 март куни кечқурун етиб боришлари кутилмоқда.

Сурат манбаи: https://www.uzdaily.uz/articles-id-36707.htm

Янгилик билан ўртоқлашиш: