Ўзбекистонда Тошкент-Самарқанд-Тошкент йўналишида янги тезюрар поезд жорий этилди

Дата: 16:58, 23-02-2015.

Тошкент. 23 феврал. ЎзТАГ – 20 февралдан бошлаб Ўзбекистонда Тошкент-Самарқанд-Тошкент йўналишида янги тезюрар поезд жорий этилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) “Узжелдортранс” ОАЖ сайтидаги маълумотга асосланган ҳолда.

Янги Тошкент-Самарқанд-Тошкент тезюрар поезди 4/3 рақами остида ҳаракатланиб, ҳафтасига икки мротаба йўлга чиқади, дейилади хабарда.

Поезд пойтахтдан жума ва якшанба кунлари соат 18.17да йўлга чиқади ва Самарқандга 21.17да етиб боради.

Самарқанддан поезд шанба ва душанба кунлари соат 06.35да чиқиб, Тошкентга 09.35да етиб келади.

Маълумот ўрнида, юқори тезликдаги Тошкент-Самарқанд темир йўлининг узунлиги 344 километр бўлиб, йўл мамлакатнинг икки йирик шаҳрини бирлаштиради. Линияга ҳозирда ҳафтасига етти марта юрувчи Afrosiyob поезди томонидан хизмат кўрсатилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: