Ўзбекистонда Тошкент-Самарқанд-Тошкент йўналишидаги 762/761 электропоезди вақтинчалик алмаштирилди

Дата: 16:48, 21-07-2016.

Тошкент. 21 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистонда Тошкент-Самарқанд-Тошкент йўналишидаги 762/761 электропоезди вақтинчалик 9 рейсга алмаштирилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“O’ztemiryo’lyo’lovchi АЖ” 2016 йилнинг 2, 3, 4, 9, 10, 11, 15, 16, 17 август кунлари Тошкент-Самарқанд-Тошкент йўналишидаги 762/761 тезюрар электропоездининг юриши техник сабабларга кўра бекор қилинди”, - дейилади компания маъмурияти хабарида.

Хабарда таъкидланишича, шу сабабли, йўловчиларни ташишни таъминлаш учун ушбу кунларда поезд ўрнини Тошкент-Самарқанд 4/3 тезюрар поезди эгаллайди. У Тошкентдан соат 08.00да жўнаб, Самарқанга 10.45 етиб боради, Самарқанддан эса соат 17.00да юриб, Тошкентга 19.45да етиб келади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: