Ўзбекистонда Тошкент ва Бухоро ўртасида юқори тезликдаги темир йўл ҳаракатини йўлга қўйиш лойиҳаси якунланмоқда

Дата: 15:31, 08-08-2016.

Тошкент. 8 август. ЎзТАГ – Ўзбек темир йўллари Тошкент ва Бухоро ўртасида юқори тезликдаги темир йўл ҳаракатини йўлга қўйиш лойиҳаси якунламоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Йил бошидан бери 140,2 километрлик янги Мароқанд-Навоий участкаси қурилди. Ҳозирда Навоийдан Бухорогача бўлган темир йўли 160 км/соат тезликка мослаштирилди. Бу ерларда пиёдалар ўтиш йўллари, йўл ўтказгичлар, кўприк ва станциялар сингари 220 ортиқ турли иншоотлар барпо этилди”, - деб таъкидлашди “Ўзбекистон темир йўллари” ДАК матбуот хизматида.

Самарқанд-Бухоро ўртасидаги йўл электрлаштирилиши натижасида тезюрар поезд Тошкент ва Бухоро ўртасидаги 620 км масофани 3 соат 30 дақиқада босиб ўтади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: