Ўзбекистонда Тошкент вилояти ва Қорақалпоғистон прокурорлари тайинланди
Тошкент. 22 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Бош прокурори Тошкент вилояти ва Қорақалпоғистон прокурорларини тайинлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизматининг маълум қилишича, Улуғбек Суннатов Тошкент вилоятининг прокурори этиб, Рашид Раҳматов эса Қорақалпоғистон прокурори этиб тайинланди.
У. Суннатов бу лавозимга тайинлангунга қадар Ўзбекистон бош прокурорининг ўринбосари бўлиб ишлаган. У мазкур вазифада Жамшид Файзиевнинг ўрнига келди.
Р. Раҳматов ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Бош прокуратура бўлими бошлиғи бўлиб ишлаган. У янги вазифасида Эркабой Тожиевнинг ўрнига келди.


