Ўзбекистонда Тошкент вилоятини 2018 йилга қадар ривожлантириш дастури тасдиқланди

Дата: 09:18, 20-09-2016.

Тошкент. 20 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси 2016-2018 йилларда Тошкент вилояти шаҳар ва туманларини комплекс ривожлантириш чоралари тўғрисидаги дастурини тасдиқлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ҳукумат қарорига асосланган ҳолда.

Дастурда саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ошириш, янги саноат корхоналари қувватларини барпо этиш, ишлаётганларини модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашни кўзда тутади.

Бундан ташқари, унда хом-ашё базасини янада мустаҳкамлаш, мева-сабзавот маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, озиқ-овқат товарлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш чоралари белгиланган.

Хусусан, пойтахт вилоятида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 2019 йилга келиб 33,4%гача ошириш, озиқ овқатлар ишлаб чиқаришни 83,1%, қурилиш материаллари чиқаришни 35% кўпайтириш белгиланган.

Режалаштирилган жами инвестиция лойиҳаларининг қиймати $630 млндан ошади, 11,5 минг янги иш ўринлари яратилади.

Молия вазирлигига Оққўрғон, Бекобод, Бўка, Қуйи Чирчиқ ва Паркент туманларида маҳаллий бюджетларнинг даромат базасини янада кенгайтириш йўли билан республика бюджетидан олинадиган субвенциялар улушини камайтириш бўйича махсус “йўл хариталари”ни ишлаб чиқиш белгиланди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: