Ўзбекистонда Тошкентда пропискада туриш механизми ўзгарди

Дата: 17:49, 27-04-2016.

Тошкент. 27 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистонда Тошкент ва пойтахт вилоятида пропискада туриш механизми ўзгарди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) norma.uzга асослагнган ҳолда.

Янги ўзгаришларга мувофиқ, агар илгари ушбу пропискани пойтахтда яшовчиларнинг турмуш ўртоқлари олишлари мумкин бўлган бўлса, эндиликда олинган пропискага ўтганликнинг биринчи йили давомида ажрашиш қайд этилса, пропискага ўтган шахс ундан маҳрум бўлади.

Ушбу мейёр “Ўзбекистон Республикасининг баъзи қонунчилик хужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 2016 йил 26 апрелдаги қонуни билан белгиланган.

Киритилган ўзгартишга мувофиқ, Тошкент шаҳрида ёки вилоятида пропискадан ўтганининг биринчи йили давомида ажрашиш қайд этилса, эр ёки хотин доимий пропискадан маҳрум бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: