Ўзбекистонда Тошкентда уй-жойи бор-йўқлиги ҳақидаги маълумотнома олишга аризани онлайн тарзда бериш мумкин бўлди
Тошкент. 15 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали Тошкентда уй-жойи бор-йўқлиги ҳақидаги маълумотнома олишга аризани онлайн тарзда бериш мумкин бўлди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантиригш марказидан хабар қилишларича, янги онлайн-хизмат Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри қўмитаси томонидан тақдим этилмоқда.
Хизмат Тошкентда уй-жойи бор-йўқлиги ҳақидаги маълумотнома бериш билан чекланган.
Хизмат юридик ва жисмоний шахсларга текин кўрсатилади.
Эслатиб ўтамизки, 2015 йилгинг 1 июлига келиб Ягона интерактив давлат хизматлари порталига 650 давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, жойлардаги ҳокимият органлари, уларнинг таркибий қисмлари уланди.