Ўзбекистонда Тошкентдан Чимёнга борадиган йўл капитал таъмирланди

Дата: 16:29, 12-12-2016.

Тошкент. 12 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда Тошкентдан Чимёнга борадиган йўл капитал таъмирланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) молия вазирлигига асосланган ҳолда.  

 “Республика йўл жамғармаси томонидан 4Р6 “Тошкент шаҳри-Чирчиқ шаҳри-Чимён қишлоғи” йўналишидаги автомобиль йўлининг 56-66 ва 76-92, 80-81 километрлари оралиғидаги жами 10.9 километр узунликдаги 95100 м2 автомобил йўли тўлиқ таъмирланди”, - дейилади хабарда.

Хусусан, 8700 м2 автотураргоҳларга асфалтобетон қоплама ётқизилиб, 28288 м2, яъни 9,9 км узунликдаги йўл ёқасини мустаҳкамлаш ишлари, 1 км узунликда замонавий талаблар асосида светодиодли ёритиш тизимлари ва метал қовурғали ажратувчи тасмалар тўлиқ қуриб битказилди ва фойдаланишга топширилди.

Эслатиб ўтамизки, Чимён -Тян-Шан тоғларидаги дам олиш ҳудуди ва тоғ-чанғи мажмуидир. 

Чимён водийси денгиз сатҳидан 1200-1600 м баландликда жойлашган бўлиб, барча тарафдан тоғлар билан ўралган. Чотқол тоғининг бир қисми бўлган Катта Чимён тоғи (3309 м) бутун водий устидан ўтган.  

Янгилик билан ўртоқлашиш: