Ўзбекистонда Тошкентнинг Сергели туманидаги янги қурилган уйларни тақсимлашдаги қонунбузилишлар бўйича 11 жиноят ишлари очилди

Дата: 16:02, 29-12-2017.

Тошкент. 29 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда Тошкентнинг Сергели туманидаги янги қурилган уйларни тақсимлашдаги қонунбузилишлар бўйича 11 жиноят ишлари очилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) маҳаллий ОАВга асосланган ҳолда.

“Текширув доирасида фуқароларга квартираларни беришда бир неча қонунбузилиш фактлари аниқланди. Пойтахтнинг турли туманларида яшовчи кишилар алдаш йўли билан фуқаролар маълум қатламларига мўлжалланган имтиёзли уйларни харид қилганлар. Хусусан, яшаш шароитларига доир ҳужжатларни алмаштириб қўйиш, фуқароларга иш жойи ва маоши ҳақида сохта малумотлар бериш, ёш оилалардан муҳтож бўлмаганларга уй ажратиш ҳолатлари аниқланган”, - деб иқтибос келтиради “Новости Узбекистана” Тошкент шаҳар прокуратураси расмий вакили Бобир Деҳқоновнинг Ички ишлар бош бошқармасида бўлиб ўтган матбуот брифингидаги сўзларидан.

Муассаса вакилининг сўзларига кўра, юқоридаги фактлар бўйича шаҳарнинг барча туманларида Ўз.Р. Жиноят кодексининг 205-моддаси (хизмат мансабини суиистеъмол қилиш), 207-моддаси (хизмат вазифасига совуққонлик билан қараш), 209-моддаси (хизмат сохтакорлиги) ва 144-моддаси (юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатларини қабул қилишда қонун талабларининг бузилиши ҳолатлари) бўйича 11 та жиноий иш қўзғатилди.

Тахминлардан бирига кўра, арзон квартиралар сармоя қилиш, шунингдек, кейинчалик сотиш мақсадларида олинган. Ҳозирда прокуратура ишларни ўрганмоқда, тергов давом этмоқда.

Сурат манбаи: http://uza.uz/en/society/modern-housing-for-military-service-people-13.05.2014-4094

Янгилик билан ўртоқлашиш: