Ўзбекистонда товарлар экспортида олдиндан тўлов бекор қилиниши мумкин

Дата: 18:42, 31-03-2017.

Тошкент. 31 март. ЎзТАГ – Ўзбекистонда товарлар экспортида олдиндан тўлов бекор қилиниши мумкин, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу маҳаллий молларни ташқи бозорларга чиқаришни рағбатлантириш ва улар рақобатбардошлигини таъминлашга қаратилган хужжат лойиҳасида кўзда тутилган. Лойиҳа қонунчилик хужжатлари таъсирини баҳолаш тизими порталида жойлаштирилган. 

Хужжатга мувофиқ, жорий йил 1 майдан бошлаб хорижий валютага товар ва хизматларни экспорт қилишни (янги, қуритилган ва қайта ишланган мева-сабзавотлар, узум ва полиз маҳсулотидан ташқари) олдиндан тўлов ва аккредитив очиш, банк кафолати ва экспорт шартномаларини сиёсий ва тижорат таваккалчиликларидан суғурталаш полисисиз амалга оширишга рухсат бериш таклиф этилмоқда.

Бунинг учун шартнома қиймати $100 мингдан ошмаслиги, валюта тушуми экспортдан кейин 60 кун ичида албатта келиб тушиши зарур.

Кўрсатилган шартларда олдинги экспорт қилинган товарлар бўйича қарздорлик бартараф қилингач, ўтказиб юборилган қарздорликка йўл қўйган ташкилот раҳбарининг жавобгарликка тортгандан кейин амалга оширилиши мумкин.

Хужжатда бошқа ўзгартишлар ҳам кўзда тутилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: