Ўзбекистонда “Тоза ҳаво” операцияси ўтказилмоқда

Дата: 17:37, 11-04-2016.

Тошкент. 11 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистонда “Тоза ҳаво” операцияси ўтказилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси сайтидаги маълумотга асосланган ҳолда.

Маълумотга кўра, 10 апрелдан 10 майгача Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида автомобилларнинг  двигателларидан ажралиб чиқаётган газларнинг миқдори ва зарарлик даражаси экологик назорат қилиш бўйича “Тоза ҳаво” операциясининг биринчи босқичи бошланди. Тадбир атмосферанинг ҳаракатланувчи манбалардан зарарланишини камайтиришга қаратилган.

“Тоза ҳаво” операциясининг ўтказилиши атроф муҳитнинг автотранспортлар томонидан ифлосланишини камайтириш, вазирлик, муассаса ва алоҳида корхона ва фуқаролар томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги, “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги, “Экологик назорат тўғрисида”ги ва бошқа табиат муҳофазасига доир қарор ва хужжатларига амал қилишларини текширишга қаратилган.

Ушбу тадбир операция Ўзбекистон Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Давлат санитария эпидемиология назорати маркази билан ҳамкорликда ўтказилмоқда. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: