Ўзбекистонда Тожикистон мустақиллигининг 25 йиллиги нишонланди

Дата: 16:57, 21-09-2016.

Тошкент. 21 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда Тожикистон  мустақиллигининг 25 йиллиги нишонланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ТР ТИВ асосланган ҳолда.

“2016 йил 19 сентябрда Тожикистон  Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси “International Hotel Tashkent” меҳмонхонасида Тожикистон  Республикаси давлат мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан тантанали қабул уюштирди”, - дейилади хабарда.

Тадбирда Тожикистоннинг тарихи, табиати, маданияти, анъаналари ва ютуқлари ҳақида хужжатли фильм намойиш этилди.

Бундан ташқари, меҳмонхона киришида тожик халқининг кўп асрлик ва ўзига хос маданияти ва анъаналари ҳақида этнографик бурчак барпо этилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: