Ўзбекистонда Тожикистонга $1,8 млн жўнатган контрабандачиларга ҳукм ўқилди

Дата: 12:21, 25-05-2015.

Тошкент. 25 май. ЎзТАГ – Жиноят ишлари бўйича Бекобод туман суди Ўзбекистондан Тожикистонга валютани ноқонуний олиб чиқиш билан шуғулланган контрабандачилар гуруҳи аҳзоларига ҳукм ўқилди, деб хабар берди Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистонда Миллий хавфсизлик хизмати (МХХ) органлари томонидан Тожикистонга $200 минг олиб чиқиб кетишга уриниш чоғида Бекободда истиқомат қилувчи Б. Миннадиров, И. Абдибоев ва Ш. Мўминовлар қўлга олинди. Ушбу гуруҳ томонидан хорижга жами $1,8 млн олиб чиқилган”, - деб таъкидлади суддаги манба.

Суд қарори билан юқоридаги шахслар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 177, 182 ва 223 моддалари бўйича айбдор деб топилди. Б. Миннадиров ва И. Абдибоевлар 7 йил муддатга, Ш. Мўминов 6 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди. Жиноятчилардан моддий далил сифатида олиб қўйилган $500 минг миқдордаги маблағ давлат ҳисобига мусодара қилинди.

Эсатиб ўтамизки, Бекобод Тошкент вилоятидаги шаҳар бўлиб, у пойтахтдан 115 км жанубда, Сирдарё дареси бўйида жойлашган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: