Ўзбекистонда транспорт соҳасидаги корхоналар ходимлари сонини 2 бараварга кўпайтириш режалаштирилмоқда

Дата: 14:24, 27-02-2015.

Тошкент. 27 феврал. ЎзТАГ - Ўзбекистонда транспорт соҳасидаги кичик корхоналар йиллик ходимлари ўртача сонини 2 бараварга: 25 кишидан 50 кишига қадар кўпайтириш режалаштирилмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Тадбиркорлик фаолияти эркинликларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунига тузатишлар лойиҳаси Ягода интерактив давлат хизматлари порталида эълон қилинган.

Эслатиб ўтамизки, бугунга қадар таксомотор парклари ва бошқа транспорт корхоналари раҳбарлари корхоналар ходимлари сонининг чекланганлиги ушбу йўналишдаги корхоналар ривожига тўсқинлик қилаётган омиллардан бири эканлиги таъкидлаб келар эдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: