Ўзбекистонда транспорт тармоғидаги муаммо ва тўсиқлар очиқланди

Дата: 16:18, 13-12-2017.

Тошкент. 13 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Транспорт ва Логистика масалалари бўйича Эксперт кенгашининг навбатдаги йиғилиши доирасида тармоғдаги муаммо ва тўсиқлар очиқланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Хусусан, бу ҳақида “ИТС-Марказий Осиё” МЧЖ бош директори Абдулла Ҳошимов гапириб берди.

Унинг сўзларига қараганда, темир йўл ҳаракатланувчи таркибини янгилаш суръатлари иқтисодий ўсиш динамикасидан ортда қолмоқда. “Юк транспортининг учдан бир қисми фойдаланиш ва 1 тн/кмга ёнилғи-мойлаш харажатлари юқори бўлган маънан ва жисмонан эскирган машиналар паркидан иборат. Ўзбекистон йўллари бўйлаб ҳаракатланиш тезлиги Европа Иттифоқидагига қараганда 2 баробарга паст, ёнилғи истеъмоли эса 35-40 фоиз кўпроқ”, - деб иқтибос келтиради Ўзбекистон ССП ахборот хизмати Ҳашимовдан.

Шунингдек, экспертнинг фикрига кўра, автомобил транспортида юк ташиш соҳаси солиқ ва суғурта жиҳатдан ношаффоф бўлиб қолмоқда. “Юқори солиқлар ставкалари яширин иқтисодиётнинг ривожланиш ва халқаро ташувчиларнинг ҳақиқий фаолият ҳажмларини яширишларининг омилларидан бири бўлиб қолмоқда”, дея шикоят қилди “ИТС- Марказий Осиё” МЧЖ бош директори.

Ҳошимовнинг сўзларига кўра, пул-кредит, солиқ ва божхона-акциз сиёсатининг ҳозирги ҳолати миллий халқаро ташувчиларнинг ҳаракатланувчи таркибини фаол равишда модернизация қилишга имкон бермайди.

Сурат манбаи: https://www.seat61.com/Uzbekistan.htm

Янгилик билан ўртоқлашиш: