Ўзбекистонда транспорт воситаларининг ҳайдовчиларини биринчи қоидабузарликдан кейин огоҳлантириш таклиф этилмоқда

Дата: 15:33, 07-06-2018.

Тошкент. 7 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистонда транспорт воситаларининг ҳайдовчиларини биринчи қоидабузарликдан кейин огоҳлантириш таклиф этилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу таклиф билан “Mening fikrim” жамоавий мурожаатлар порталида Обиджон Ражабов чиқди.

“Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимларининг асосий вазифаси йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ҳисобланади. Шу сабабли йўл ҳаракати қоидаларини биринчи марта бузган транспорт воситалари ҳайдовчиларини ҳаракат қоидаларига риоя қилмасликнинг оғир оқибатлари ҳақида огоҳлантиришинг учун зарур, деб ўйлайман”, - дейилади таклифда.

Шунинг учун ҳам, деб давом этади Ражабов, хавфсизлик камарлари, ўт ўчириш баллони, тиббий аптечка, ёруғликни қайтарувчи жилет ёки мажбурий тўхташга доир йўл белгисининг мавжудлиги ёки муддати ўтгани бўйича биринчи қоидабузарлик ҳолатида камчиликларни тузатиш ҳақида ёзма огоҳлантириш, лекин жаримага тортмасликни таклиф қиламан.

Таклиф муаллифининг фикрига кўра, ҳайдовчи жарима тўлашга сарфлаши мумкин бўлган пулни ёзма огоҳлантиришда кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш учун сарфлаши мумкин. “Бу транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ва йўл қоидаларига ҳурматини янада мустаҳкамлайди”, - деб хулоса қилади Ражабов.

Эслатиб ўтамизки, 2018-2022 йилларда транспорт хавфсизлиги концепцияси лойиҳасига мувофиқ, Ўзбекистонда ҳар йили 9-10 минг йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлиб, уларда 2 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлади.

Сурат манбаи: http://spokoino.ru/articles/gibdd/ostanovka_igibdd/

Янгилик билан ўртоқлашиш: