Ўзбекистонда транзит юкларни GPSдан фойдаланган ҳолда кузатиш тизимини жорий қилиш режалаштирилмоқда

Дата: 16:15, 03-07-2015.

Тошкент. 3 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистонда яқин орада автотранспорт воситаларида транзит орқали ташилаётган юкларни GPSдан фойдаланган ҳолда кузатиш тизимини жорий қилиш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бунга доир тешишли қарор Давлат божхона қўмитаси (ДБҚ) томонидан ишлаб чиқилмоқда.

Хужжатда таъкидланишича, тизимда GPS орқали ҳаракатдаги объектларни кузатиш хизматларини кўрсатучи компаниялар ишлаши мумкин. Ташувчилар улар билан кузатув хизматлари кўсатиш бўйича шартнома тузадилар. Операторлар эса юклар транзити бўйича мониторинг натижаларини беғараз равишда ДБҚ тақдим қиладилар.

Тушаётган маълумотларни қайта ишлаш учун ДБҚ қошида махсус диспетчерлик маркази ташкил этилади.

GPS тизимини қўллашга фақат божхона муҳр ва тамғаларига бўлган ҳолдаюк ташиётган автотранспорт воситааларигагина рухсат берилади. Янги тизимни қўллашда ташувчилар жисмоний божхона ҳамроҳлигидан озод бўладилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: