Ўзбекистонда цемент олиб-сотарлари билан лимит ёрдамида курашилади

Дата: 11:07, 02-07-2014.

Тошкент. 2 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистонда давлат цемент чайқовчилиги ҳолатлари туфайли уни харид қилишга лимит жорий қилинди. Эндиликда ушбу қурилиш маҳсулоти бир қўлга 50 тоннадан зиёд сотилмайди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистон Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва ЎзРТХАБ маълумотларига кўра, ушбу биржадаги савдолар ана шу белгиланган лимит доирасида ўтказилади.
Юқоридаги чеклов қурилиш материаллари, хусусан, цемент нархининг тез-тез ўзгариб туриши, айниқса, мавсум пайти унинг баҳоси кескин ошиб кетиши сабабли жорий қилинди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: