Ўзбекистонда цемент сотувлари рекорд даражаларга етди

Дата: 17:32, 23-12-2015.

Тошкент. 23 декабр. ЎзТАГ – Йил бошидан бери Ўзбек Республика товар хом-ашё биржаси (ЎзРТХБ) савдоларида 6 млн тоннадан зиёд цемент сотилди. Бу эса цемент савдога қўйилган пайтдан бери қайд этилган рекорд кўрсаткичдир, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Биржадан хабар қилишларича, ўтган йилнинг шу даврида сотув ҳажмлари ҳозиргига нисбатан 16% кам эди. Айни пайта цементнинг биржа савдоларидаги улуши қиймат жиҳатидан 26% ташкил этди.

Цементнинг умумий савдо таркибига ПЦ400 Д-20 маркали цемент таклиф ҳажмининг сезиларли даражада ўсиши таъсир ўтказиб, ушбу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 60% ошди ва 3 млн тоннани ташкил этди.

Бундан ташқари, “Қизилқумцемент” АЖ  ПЦ400 КД-20 маркали цемент сотувларни 30% оширди. Биржа савдоларида цемент таклифининг юқори бўлишига “Бекободцемент” АЖ ҳам 1,2 млн тонна маҳсулот чиқарган ҳолда таъсир қилди (+51%).

Бозор етакчиларига келсак, “Қизилқумцемент” ва “Охангаронцемент” АЖларининг жорий йилдаги ялпи улуши 60% ташкил этди ва ўтган йилнинг шу даврига қиёслаганда 9% камайди. Аммо, бу ушбу икки завод маҳсулотлари сотуви ялпи ҳажми 1% ўсди ва 3,6 млн тоннани ташкил қилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: