Ўзбекистонда цементнинг биржадаги нархи 16% пасайди

Дата: 09:14, 20-07-2015.

Тошкент. 20 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистонда цементнинг Ўзбек республика товар хом-ашё биржасидаги баҳоси март ойида қайд этилган энг юқори кўрсаткичга қараганда 16% пасайди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Биржа маълумотларига кўра, кейинги 3,5 ойда (апрел-июл) биржа савдолари орқали деярли 3,5 млн тонна цемент сотилган ва бу ўтган йилдаги муқобил кўрсаткичдан 28% ошиқ.

Биржадаги энг фаол цемент етказиб берувчилар орасида “Бекободцемент” ва “Қувасойцемент” ширкатлари бўлиб, улар маҳсулот сотувини навбати билан 53% ва 19% оширганлар. Бозорда ўтган йили пайдо бўлган ОТМК цемент заводининг улуши 7% бўлиб, жорий йилда у 250 минг тоннадан зиёд цемент сотди.

Айни пайтда ПЦ400 Д-20 русумли цементнинг ўртача баҳоси июлнинг биринчи ярмида 258,2 минг сўмни ташкил этиб, бу 2015 йилги энг юқори кўрсаткичдан 16% пастдир.

Солиштириш учун, 2014 йилнинг олти ойида барча турдаги цементларнинг ўртача баҳоси 414 минг сўм атрофидани ташкил этган эди. Жорий йилда эса бу кўрсаткич 274 минг сўмдан ошгани йўқ.

$1 = 2565,29 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: