Ўзбекистонда цементобетон қопламали автойўл қурилди
Тошкент. 23 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистонда цементобетон қопламали автойўл қурилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Новости Узбекистана” газатасининг Молия вазирлигига асосланиб берган хабарига кўра, жанубий кореянинг POSCO Engineering & Construction Co. Ltd компанияси Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистондаги А-380 автойўлининг 490-581 км участкасида 91 километрлик 4 полосали автойўл қурилишини якунлади.
“Ушбу лойиҳани амалга ошириш доирасида хитойнинг China Road & Bridge Corporation (CRBC) ширкати Қорақалпоғистоннинг Қўнғирот туманида А-380 “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” автойўлининг 2 полосали 40 километрлик асфальтобетон қопламали йўли қурилишини тугаллади. Янги йўл Қўнғирот сода заводини мамлакатнинг бошқа саноат ҳудудлари билан боғловчи транспорт линиясини сезиларли даражада кучайтирди”, - дейилади хабарда.
“Ўзавтойўл” компанияси маълумотларига кўра, Ўзбекистондаги умумий фойдаланишдаги автойўллар тармоғи 42,6 минг километрдан зиёд. Бундан 24,6 минг кмри (58%) маҳаллий аҳамиятдаги йўллар, 14 минг кмри (33%) – давлат ва 4 минг кмри (9%) – халқаро аҳамиядаги йўлларга тўғри келади.
Қоплама турлари бўйича 21,6 минг км (51%) йўл асфальтобетон йўллар, 18,1 минг км (42%) қора қопламали, 2,5 минг км (6%) шағалли ва 350 км (1% ками) цементобетонли йўллардир.


