Ўзбекистонда туғилиш даражаси пасайиб, аҳоли ўлими бир оз кўпайгани қайд этилди
Тошкент. 24 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистонда туғилиш даражаси пасайиб, аҳоли ўлими бир оз кўпайгани қайд этилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Хусусан, Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2016 йилнинг январ-декабрида туғилганлар сони 726,8 мингтани ташкил қилди ва 2015 йилнинг шу даврига (734,1 минг киши) нисбатан 7,3 минг кишига камайди. Туғилиш коэффициенти мос равишда 22,8 промиллени ташкил қилди ва 2015 йилнинг шу даврига (23,5 промиллени) нисбатан 0,7 промилега камайди.
2016 йилнинг январ-декабрида ўлганлар сони 154,5 мингтани ташкил қилди ва 2015 йилнинг шу даврига (152,0 минг киши) нисбатан 2,5 минг кишига кўпайди.