Ўзбекистонда турар жой қуриш соҳаси инвестициялар ўзлаштириш бўйича етакчи бўлди

Дата: 14:50, 01-12-2014.

Тошкент. 1 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси мамлакатда инвестицияларни ўзлаштириш бўйича 2014 йилнинг 9 ойи якунларини эълон қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“2014 йилнинг январ-сентябрида асосий капиталга киритилган инвестициялар ҳажми 23,8 трлн сўмдан ошиб, ўтган йилнинг муқобил давридагига қараганда 10,7% ошди. Инвестицияларни ўзлаштириш бўйича уй-жой қурилиши соҳаси 23,3%, ёқилғи-энергетика соҳаси 21,7%, транспорт ва алоқа соҳаси 13,3%, савдо ва умумий овқатланиш соҳаси 4,6%, қишлоқ хўжалиги соҳаси 4% улуш билан етакчи бўлди. Айни пайтда хорижий инвестицияларнинг аксарияти – 63,3% ёқилғи-энергетика соҳасига йўлланди”, – деб таъкидлашди Статистика қўмитаси матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: