Ўзбекистонда туристик хизматлар экспортининг кескин ўсиши қайд этилди

Дата: 14:05, 15-11-2018.

Тошкент. 15 ноябр. ЎзТАГ – 9 ойда Ўзбекистонда туристик хизматлар экспортининг кескин ўсиши қайд этилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

2025 йилгача бўлган даврда Ўзбекистонда Республикасида Туризм соҳасини ривожлантириш концепцияси лойиҳасида айтилишича, 2018 йилнинг 9 ойида туристик хизматлар экспорти $773,4 млнни ташкил қилди ва 2017 йилнинг умумий кўрсаткичларидан 41% ошди.

“2015-2017 йилларда туристик хизматлар экспорти 33% ўсиб, 2017 йилда $546,9 млнни ташкил этди. 2016 йилгача кейинги беш йилда хорижий сайёҳларнинг ўсиш суръатлари 8% ташкил этди, 2017 йилда эса 32,7% тенг бўлиб, 2,69 млн кишидан ошди”, - дейилади ҳужжат матнида.

Қайд этилишича, 2018 йил якунлари бўйича мамлакатга 4,8 млн сайёҳ келиши кутилмоқда, бу 2017 йил кўрсаткичидан деярли 2 бараварга кўпдир. Бундан ташқари, хусусий тармоқни қўллаб қувватлаш ва ҳимоя қилиш бўйича кўрилаётган чоралар туристик ташкилотлар сонининг 2015 йилдаги 332тадан 2018 йилнинг 9 ойи якунлари бўйича 843тагача, меҳмонхона хўжаликларининг 500тадан 869тагача ошишига кўмаклашди.  

Эслатиб ўтамиз, ҳужжат Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган ва ҚХЛМҚ порталига 13 ноябрда жойлаштирилган. Унинг муҳокамаси 28 ноябргача давом этади.

 

Сурат манбаи: cisnews.org

Янгилик билан ўртоқлашиш: