Ўзбекистонда туристик йўлланмаларнинг намунали шакли тасдиқланди

Дата: 17:13, 27-03-2019.

Тошкент. 27 март. ЎзТАГ – Ўзбекистонда туристик йўлланма(ваучер)ларнинг намунали шакли тасдиқланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (УзТАГ).

“Туризм тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 13-моддасига ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2019 йил 26 мартда 3146-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси сайёҳликни ривожлантириш давлат қўмитасининг қарорига мувофиқ йўлланманинг намунавий шакли тасдиқланди ва уни тўлдириш тартиби белгиланди”, - дейилади Давлат туризм қўмитасининг матбуот хизмати хабарида,

Белгиланганидек, туристик йўлланма (ваучер) – туристнинг (туристлар гуруҳининг) саёҳат таркибига киритилган ва тадбиркорлик субъекти томонидан кўрсатиладиган хизматларни (тураржой, овқатланиш, экскурсия, транспорт хизмати ва бошқалар) тўланганлик ва турист (туристлар гуруҳи)нинг ушбу хизматлардан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.

“Туризм фаолият субъектлари икки томондан туристик экскурсия хизматлари жумласига сафар таркибида назарда тутилган туристик хизматларини кўрсатувчи субъектларга тасдиқланган намунавий шакл бўйича ваучер берилиши мумкин”, - дейилади хабарда.

Сурат манбаи: uzbektourism.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: