Ўзбекистонда туристлар учун махсус симкарталар чиқарилди

Дата: 17:29, 22-02-2018.

Тошкент. 22 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистонда хорижий туристлар учун махсус симкарталар чиқарилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизматига таянган ҳолда.

“Туристлар учун махсус симкарталар сотуви аэропортлар, автовокзаллар ва таниқли тарихий масканларда кўрсатади. Рўйхатдан ўтиш паспорт ёрдамида амалга оширилади. Бунга қўшимча равишда икки турдаги телефонлар ижараси ёки мобиль роутер хизмати тақдим этилади”, - деб таъкидланади муассаса хабарида. 

Сайёҳлар учун илк тарифларни Uzmobile компанияси бўлди. 30 кун фойдаланишга мўлжалланган тариф мулоқот дақиқалари ва мобиль интернет трафигини ўз ичига олиши кутилмоқда. Сим-картага қўшимча равишда калит осиб қўйиш мумкин бўлган кичик брелок берилади. Фойдаланувчи у орқали истаган вақтда мобил алоқа рақамини билиш имконига эга бўллади.

Сурат манбаи: https://www.norma.uz/novoe_v_zakonodatelstve/za_sim-karty_v_elektronnyh_schetchikah_plata_ne_vzimaetsya1

Янгилик билан ўртоқлашиш: